Сура Al-Ahzob

Сура Al-Ahzob, Муқаддас Қуръоннинг 33-сураси, 73 оятдан иборат Маданий сура.

Эй Пайғамбар, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинг. Ёлғиз Ундангина қўрқинг. Кофир ва мунофиқларнинг ҳавойи нафсларига итоат этманг. Аллоҳ уларнинг макру найрангларини билиб туради. У Ўзининг яратиши ва тадбир қилишида ҳар ишни ҳикмат билан қиладиган Зотдир.