Сура At-Tagʻobun, Муқаддас Қуръоннинг 64-сураси, 18 оятдан иборат Маданий сура.
Осмонлару ердаги ҳамма-ҳамма Аллоҳни Ўзи Зотига нолойиқ сифатлардан поклаб тасбеҳ айтади. Мулк ёлғиз Уникидир. Ундан ўзга подшоҳ йўқ. Ҳамду сано ёлғиз Уникидир. У ҳар нарсага Қодирдир. Унинг Қўлидан келмайдиган иш йўқ.