Сура Fotir

Сура Fotir, Муқаддас Қуръоннинг 35-сураси, 45 оятдан иборат Маккий сура.

Ҳамд осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни элчилар айлаган Аллоҳникидир. Элчи фаришталар У Зотнинг қадарга оид буйруқларини ҳам, пайғамбарларга ваҳий олиб келиш каби фармонларини ҳам сўзсиз бажарадилар. Ўз вазифаларини адо эта олишлари учун уларга қанотлар ато этган.