Сура Al-Jumʼa, Муқаддас Қуръоннинг 62-сураси, 11 оятдан иборат Маданий сура.
Осмонлару ердаги ҳамма махлуқотлар Аллоҳни У Зотга нолойиқ бўлган ҳар қандай нуқсондан поклаб тасбеҳ айтадилар. У ҳамма салтанат ёлғиз Ўзиники бўлган буюк Подшоҳдир. Ҳар қандай нуқсондан Покдир. Ҳаммадан Ғолиб Азиздир. Ҳар бир яратишини, шариатини ва тақдирини ҳикмат билан қиладиган Ҳакимдир.