Сура Al-Fotiha

Сура Al-Fotiha, Муқаддас Қуръоннинг 1-сураси, 7 оятдан иборат Маккий сура.

Қуръон ўқишни Аллоҳнинг номи билан, У Зотдан мадад сўраб, У Зотнинг табаррук номини тилга олиб бошлайман. Бисмиллоҳ Аллоҳнинг гўзал номларидан учтасини ўз ичига олади. Улар: 1 - Аллоҳ. Яъни, ҳақиқий маъбуд. Бу Аллоҳнинг ўзигагина хос бўлган номларнинг энг хосроғидир.