Сура An-Niso

Сура An-Niso, Муқаддас Қуръоннинг 4-сураси, 176 оятдан иборат Маданий сура.

Эй одамлар, сизларни бир жон - отангиз Одамдан яратган, Одамдан эса жуфти - онангиз Ҳаввони яратган ва улардан ер юзига турли хил эркагу аёлларни таратган Парвардигорингиздан қўрқингиз. Бир-бирингиздан бирон нарсани сўраганингизда: "Аллоҳ ҳақи фалон ишни бажариб бер", деб номини ўрта соладиганингиз Аллоҳдан қўрқингиз.