Сура Sabaʼ

Сура Sabaʼ, Муқаддас Қуръоннинг 34-сураси, 54 оятдан иборат Маккий сура.

Ҳамд бўлсин Аллоҳгаки, осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам ёлғиз Уникидир. Ҳаммасини Ўзи яратган, Ўзи бошқаради, ҳаммасига Ўзи эгалик қилади. Охиратдаги барча ҳамду санолар ҳам ёлғиз Уникидир. У ҳар бир яратиши, ҳар бир тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким ва бандаларининг аҳволидан Хабардор Зотдир.