Сура Ibrohim

Сура Ibrohim, Муқаддас Қуръоннинг 14-сураси, 52 оятдан иборат Маккий сура.

Эй Пайғамбар, сизга бу китобни Аллоҳнинг иродаси ила одамларни куфр, жаҳолат ва залолатдан иймон, маърифат ва ҳидоят - Ислом дини сари олиб чиқишингиз учун нозил қилдик. Ислом дини ҳаммадан ғолиб ва ҳар бир иши мақтовга лойиқ Зот бўлмиш Аллоҳнинг йўлидир.